Light | 11:20 / 19.06.2019
49407
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг ишончли захира омборлари

Банк сейфини очиш мутахассислардан бир неча дақиқа/соат/кун вақтни олади. Бу сценарий мазмуни ва Голливуд фильмининг бюджетига боғлиқ (ҳазил). Сейфлар қимматли буюмларни сақлашнинг энг хавфсиз усулларидан бири ҳисобланади. Эгасининг ишончисиз уларни очишни фақатгина ўз соҳасининг усталари амаллай олишади. Ҳаваскорлар, катта эҳтимол билан, сақловчи буюмни сақлаётган нарсалари билан биргаликда йўқ қилиб юборишлари мумкин.

Дунёда шундай «сейфлар» мавжудки, уларда кичикроқ армияни беркитиш мумкин (балки, каттароғини ҳам). Одатда улар қайсидир давлатнинг VIP-персоналари учун бошпана, захиралар омбори ёки стратегик мақсадларда фойдаланиладиган бункер сифатида барпо этилади.

Форт-Нокс

5000 тонналик олтин ёмбилар ҳар қандай ўғри-босқинчи эътиборини жалб қила олади. Тўғри, қўлга киритиш осон иш эмас. Босқинчилар дуч келадиган қийинчиликлар:

  • 4 девордан ўтиш (2таси қаттиқ назорат остида);
  • бинога кириш (ёнма-ён жойлашган казармада олий даражада тайёрланган қуролланган 30 000 аскар жойлашган);
  • йўлаклардаги лабиринт ва қулфланган эшиклар;
  • омбор коди форт ходимлари орасида бўлинган ҳолда сақланади, уларни йиғиш керак;
  • 22 тонна оғирликдаги эшикни очиш;
  • минглаб митти қутилардан олтин захирасини ажратиб олиш.

Тарихда Форт-Ноксдан санкциясиз бирор нимани олиб чиқишга ҳаттоки битта ҳам уриниш кузатилмаган. АҚШнинг олтинлари, албатта, бехавотир сақланмоқда.

Шпицберген уруғ фонди

Агар ейишга ҳеч вақо қолмаса, дунё бойликларининг ҳаммаси қадрсизланади. Шунинг учун Шпицберген оролида улкан ертўла барпо этилган. У Шимолий қутбдан 620 миль (1125 км) узоқликдаги чўққида 390 фут (120 метр) чуқурликда жойлашган. Бункерни минглаб километр йўл, қаҳратон ҳарорат ва оқ айиқлар муҳофаза қилишади. Иншоот конструкцияси эҳтимолий ядро зарбасини ҳисобга олган ҳолда барпо этилган. Шунингдек, фонд ҳар қандай зилзилага бардошлидир (олимлар тасаввур қилган даражада).

Ичкарида бутун ер юзида тарқалган 500 000дан ортиқ хилдаги ўсимликларнинг уруғлари мавжуд. Дунё миқёсида ҳалокат рўй берса, шу захира орқали ўсимлик дунёси қайта тикланиши мумкин, деб фараз қилинади.

Шайен тоғи

Бу АҚШнинг ўзига хос ядро хавфсизлиги офиси. Совуқ уруш даврида бу ерга NORAD (Америка атом қуроллари назорати) бошқарув маркази жойлаштирилган. СССР тарқалгандан сўнг, объект «илиқ» қўриқлаш тизимига ўтган. Бу дегани эндиликда кам сонли ходимлар таркиби омборнинг тўлиқ иш фаолиятини, захиралар янгиланиб турилиши ва давлат бошқарувчиларнинг ташрифига доимий шайликни бажаради.

25 тонналик эшик 30 мегатонна қувватли зарбага бардошли. Қувват захиралари фақат шу эшик орқали киритиш мумкин, чунки «уй»нинг бошқа томонларини тоғ қуршаб туради. Ликвидация тизими ҳам мавжуд, бу АҚШнинг барча ҳарбий сирлари махфийлиги таъминлайди.

Темир тоғ

Омборларда сақланувчи бойликлар фақатгина пул, олтин ёки қимматбаҳо тошлар эмас. АҚШнинг навбатдаги захира ғорида Эдисон лампасининг ҳақиқий патенти, эгизак биноларни қулатган самолётларнинг парчалари, Room 48 деб номланувчи АҚШнинг катта лойиҳа ва тадбирларини функциялаштирган маълумот омбори сақланади. Булар расман маълум бўлган маълумотлар. Сейфнинг қолган 95 фоиз таркиби мутлақо махфийдир.

Объект ташкил қилинишининг катта қисми хусусий компаниялар томонидан бажарилган. Хавфсизлик тизими Форт-Ноксдагидан қолишмайди. Шайен бункери каби, ғордан ядро зарбасидан бошпана сифатида фойдаланиш мумкин.

Мавзуга оид