Фоторепортаж: Сенат XX ялпи мажлиси суратларда
2019 йил 21 июнда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги XX ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда республика ва хорижий ОАВ вакиллари қаторида Kun.uz вакиллари ҳам иштирок этди ҳамда мажлисда муҳокама қилинган ва маъқулланган ҳужжатлар ҳақида тезкорлик билан ўқувчиларига ахборот бериб турди.
Сенат ялпи мажлисининг биринчи қисмида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сенаторлар олдида нутқ сўзлади. Танаффусдан сўнг, “Туризм тўғрисида”, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”, “Қурол тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилиб, маъқуллашди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқишди.
Булардан ташқари, “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.
Шундан кейин сенаторлар томонидан Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Умуман олганда, Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида 18 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан Сенатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.
Қуйида Сенатнинг 20-ялпи мажлиси чоғида олинган фотосуратлар жамланмаси билан танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024