Ўзбекистон | 20:00 / 23.06.2019
21379
19 дақиқада ўқилади

Янги бош прокурор ва Сенатга янги раис, Грузияда Россияга қарши намойишлар, олийгоҳларга қабул квоталари ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Ҳафта ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг XX ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади

·       Президент танқидлари ва сўнгги икки кундаги ўзгаришлар

·       Мирзиёев Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш фойда-зарарларини қиёслади

·       Мирзиёев электрэнергия нархини ошириш зарурлиги ҳақида гапирди

·       «Баҳслар бўларди, битта таклиф учун олиб бориб, олиб келарди». Президент: Депутатлар савол беришни биладими?

·       Президент: «Амалдорлар хорижга туристдек бориб келмаслиги керак»

·       Шавкат Мирзиёев: «Биз онгли равишда одамларни онгсиз қилишга уриндик»

·        «Самолётни уриб туширишлари мумкин эди[Mr1] ». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

·       Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди

·       Президент Отабек Муродов ҳақида: Мен унга ишонч билдиргандим

·       Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган

 

Бошқа хабарлар

 ·       Сенат «Қурол тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Фуқаровий қурол олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

·       «Қурол тўғрисида»ги қонунни қабул қилишдан мақсад нима?

·       Қурол тўғрисидаги қонун: ҳар бир фуқаро бу ҳақида нималарни билиши керак?

·       Сенатор Фаррух Дадахўжаев: «Қонунчиликда «қурол» ва «ўқ-дори» тушунчалари акс эттирилмагани тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда»

·       Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

·       Тўлаганов: Сергелидаги уйлар нархи ниманинг эвазига арзон бўлганига ойдинлик киритди

·       Янги қурилаётган уйлар таннархига оид барча маълумотларни онлайн олиш мумкин бўлади – вазирлик вакили ваъда берди

 

Тайинловлар ва ўзгаришлар

·       Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

·       Ўзбекистон Сенатига илк марта аёл киши раҳбарлик қилади. У ким ва қандай ваколатларга эга?

·       Отабек Муродов Бош прокурор лавозимидан озод этилди ва Ниғматулла Йўлдошев янги бош прокурор этиб тайинланди

·       Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди. У энди Сенат раиси бўлиши мумкин

·       Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди

·       Наманган ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди

 

Иқтисодиёт ва инвестициялар

 ·       Фориш туманида 400 млн долларлик цемент заводи қурилади

·       Долларнинг расмий курси яна ошди

·       Соф эркин бозор яхшими ёки давлат бошқарувидаги иқтисодиёт: Мутахассис нима дейди?

·       Жорий йилда пахта харид нархи ўзгариши [SS2] кутилмоқда

·       «Ўзчармсаноат» пойабзал импорти божи бўйича янги таклиф тайёрлади. Иқтисодчи бу лойиҳани «барчани қашшоқлаштирувчи божлар» деб атади

·       «Газпром» ва «Ўзбекнефтегаз» Ўзбекистонда газ қазиб олиш учун 700 млн доллардан ортиқ сармоя киритади

·       «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: биз монопол эмасмиз!

 

Солиқ

 ·       Автомобилларга ёқилғи сотувчи барча тадбиркорлар ҚҚС тўловчисига айланиши мумкин  

·       Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан белгиланган ҚҚС имтиёзлари бекор қилинмоқда

·       Солиқ имтиёзлари амалда сақланиб қоладиган йўналишлар маълум қилинди

·       Солиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда

·       «Пайнетчилар» муаммосига ечим таклиф этилди

·       Соддалаштирилган ҚҚС – яширин иқтисодиёт учун таклиф

 

Абитуриент-2019

 ·       Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди — Президент қарори

·       Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида квота кўрсаткичлари тасдиқланди

·       5 йиллик стажга эга ходимлар тавсия асосида тест синовларисиз талабаликка қабул қилинади

·       ДТМ: Ҳужжатларни сохталаштирган абитуриентлар талабаликдан четлаштирилади ва қайта тикланмайди

·       Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширганлар нима қилади?

·       Энди мақсадли қабулга топшириш учун ўша ҳудуднинг дипломи талаб этилмайди

·       Абитуриент-2019. Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қандай янгиликлар бўлди?

·       Нима учун ОТМларга давлат гранти асосида қабул квоталари камайди?

 

Мактаб

 ·       Мактаб формаси ҳозирча мажбурий бўлмайди. Форма етказиб бериш бўйича иш бошлаб қўйган тадбиркорлар вазирликка боришди

·       Ҳукумат қарори: Мажбурий форма жорий қилиниши кечиктирилди

·       1-синфга қабул қилиш пулли бўлдими? Давлат хизматлари агентлиги мутахассиси изоҳ берди

·       Шерзод Шерматов: «Болани телефондаги илтимос билан мактабга қабул қилиш – коррупция дегани эмас»

·       Вазирлар Маҳкамаси қарорига амал қилинадими ёки вазирнинг баёнотига? Шерматов изоҳ берди

·       Жорий йилда 1-синфга қабул пулли бўлмайди - Шерзод Шерматов

·       Тошкентдаги мактабга болаларни жойлаштириш тартиби қандай бўлади?

·       Мактабларга қабул жараёни бошланди: Тошкентдаги 81та мактабга қабул микроҳудуд бўйича ДХМлар орқали амалга оширилади

·       Мактабдаги қабулни пулли қилиш Конституцияга зидми?

·       Республикада нечта ўқувчи мактабни олтин медал билан битирди?

 

Меҳнат миграцияси

 ·       Шерзод Кудбиев Кореяга ишга жўнатиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди

·       Кореядаги ўзбек тадбиркори билан бегона юртдаги илк йиллар, қийинчиликлар, тажриба ва бошқа мавзулар бўйича суҳбат

·       Россияда ҳалок бўлган меҳнат мигрантларини олиб келиш харажатлари давлат бюджетидан қопланади

·       2,3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижда ишламоқда

·       Ўзбекистон меҳнат бозоридаги вазият ниманинг эвазига барқарор ушлаб турилибди – вазир сабабларни маълум қилди

·       Ўзбекистонликлар ҳар ойда ватанга 500 миллион долларга яқин маблағ жўнатишмоқда

 

Жамият

 ·       ТИВ Стив Свердлов билан рўй берган ҳодиса юзасидан муносабат билдирди

·       «Лицензия келишуви талаблари бузиб келинмоқда». Алламжонов нодавлат телеканаллар фаолиятини танқид қилди

·       Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайдиган бўлди

·       Ўзбекистон аҳолиси сони неча йилда 40 миллионга етади? — БМТ прогнози

·       «Борига барака» кўрсатуви қонунийми?» номли мақола юзасидан Zo’rTV телеканали муносабат билдирди

·       Хорижий мамлакатлар ўз сайёҳларига Ўзбекистон тўғрисида салбий маълумотлар бераётгани маълум бўлди

·       Қашқадарёлик аёлнинг президентга ёзган шеъри ижтимоий тармоқларни ларзага солди

 

Ҳуқуқ тартибот

 ·       Гулнора Каримованинг адвокати мижозининг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилди

·       Бош прокуратура: «Илҳом» театри раҳбарининг қотили Ўзбекистонга қайтарилган

·       «Беш қўл баробар эмас». Бош прокуратура терговда қийноқларга йўл қўйиш ҳолатлари учраши ҳақида маълумот берди

·       «Бу ечим эмас». Бош прокурор ўринбосари ўлим жазоси белгилаш билан коррупцияга қарши курашиб бўлмаслиги ҳақида гапирди

·       Миллий гвардия: Тошкентда ҳибсга олингани айтилаётган аёллар Президент кортежини тўхтатмоқчи бўлган

 

Самарқанд хабарлари

·       «Сифатсиз қурилиш учун қайта ҳисоб қилдирамиз, лекин нархни туширолмаймиз». Турдимов Самарқанддаги уйлар масаласида учрашув ўтказди

·       «Уй талабга жавоб бермайди» — Самарқандликлар «арзон» уйлар қимматлаб кетганидан норози бўлмоқда

·       Эркинжон Турдимов Самарқанддаги Университет хиёбони ҳақида тарқалган хавотирли хабарлар юзасидан ойдинлик киритди

·       Самарқанддаги перинатал марказда нега бир кунда беш чақалоқ нобуд бўлди?

·       Самарқандлик «Умарбой» қанча пулни талон-торож қилгани маълум бўлди

·       Самарқандда ноқонуний қурилишларга рухсат берган ҳокимнинг собиқ ўринбосарига жиноий иш қўзғатилган

·       Самарқанд вилоят почтасининг катта пора билан ушланган собиқ раҳбари 12 йилга қамалди

·       Президент танқид қилган Самарқанддаги машҳур «SINO» заводи «ноль» қийматда сотилади

 

Репортажлар ва суриштирувлар

 ·       Узунда пенсия ёшидаги ўқитувчини собиқ ўқувчилари калтаклашди: жабрдийда зўравонлар жазоланишини истамоқда

·       «Яна ўша сиёсат давом этмоқда» — Шароф Рашидов туманида лалми ерларда ғалла эккан фермерлар нимадан норози?

·       Қўқондаги мактабда рўзадор ўқувчилар иссиқда югуртирилгани тасдиқланди

·       Чорсу бозори бузилишидан қолган асоратлар. Тадбиркорлар ва ҳокимлик ўртасидаги компeнсация масаласи ҳақида

·       «Электр бошлиғига жиддий сўровим бор!» Ўзбекистон туманининг «Дашт»ида яшовчи аёлнинг 10 аризаси ҳақида

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Марказий Осиё янгиликлари

 ·       Қирғизистон парламенти собиқ президент Атамбоевга қарши айбловларни илгари сурди

·       Алмазбек Атамбоев уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланди

·       Атамбоев ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни абсурд деб атади

·       Атамбоев қўлга олиниши мумкинлигини эшитган тарафдорлари унинг уйи олдида йиғилишди

·       Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё бўйича янги стратегияни тасдиқлади

 

МДҲ янгиликлари

 ·       Тбилисида Россияга қарши намойишлар: Парламентнинг қамал қилиниши ва тўқнашувлар. Грузия парламенти спикери намойишлар фонида истеъфога чиқди

·       Путин Грузияга парвозларни тақиқлади ва у ердан барча россияликларни олиб чиқишни буюрди

·       Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар

·       Кремль АҚШ билан киберуруш бўлиши эҳтимолини баҳолади

·       Зеленский Донбассдаги урушни тугатиш йўлини таклиф қилди

 

Жаҳон янгиликлари

 ·       Эрон АҚШ дронини уриб туширди. Трамп бунга кескин муносабат билдирди ва «Эрон жуда катта хато қилди», деди

·       Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни узайтирди

·       Трамп агар уруш юз берса Эрон «илгари кўрмаган вайронагарчиликлар»га дуч келишини айтди

·       Трамп қайси ҳолатда Эрон билан уруш бўлиши мумкинлигини айтди

·       Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди. Эрдўған Муҳаммад Мурсий ўлдирилганини айтди

·       БМТ дунё бўйича қочоқлар сони рекорд кўрсаткичга етганлигини маълум қилди

·       Терговчилар MH17 рейси ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинаётганларнинг исмларини маълум қилишди

 

Қизиқарли янгиликлар

 ·       «Бу гал ишни охиригача етказиб қўямиз». Трамп янги президентлик кампаниясини бошлади

·       Индонезия 2021 йилда мамлакат пойтахтини Жакартадан бошқа жойга кўчиришни бошлайди

·       Путин президент бўлиш жонига тегмагани ва ўзга сайёралик эмаслигини айтди

·       АҚШ Хитойнинг яна беш компаниясини санкциялар рўйхатига киритди

·       Зеленский президент маъмурияти биносидан кўчмаса «ақлдан озиши»ни айтди

 

СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

·       Самвел Бабаян — «Локомотив» бош мураббийи

·       ПФЛ бош директори Омон Ғофуров истеъфога чиқди ва ташкилотга янги раҳбар тайинланди.

·       Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши қуръасида 2-саватчадан жой олади

·       Расман: Мураббийлар энди бўйинбоғ тақиши мажбурий эмас

·       Бой берилган ЕЧЛ финали ва жаҳон чемпиони бўлган мураббий-шогирди ҳақида Эктор Купер билан суҳбат

·       Пул топиш ва клубларни хусусийлаштириш – ЎФАнинг янги раҳбарияти нималарга эътибор қаратиши керак?

·       «Рубин» Виталий Денисов трансферини эълон қилди. Денисовнинг ўзи «Рубин»га ўтганига изоҳ берди

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид