Монополияга қарши курашиш қўмитаси Термиз шаҳар ҳокимининг «Дамас»лар бўйича қарорини бекор қилди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган йўналишли таксилар («Дамас») фаолиятини чеклаш бўйича Термиз шаҳар ҳокимининг қарори юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларини якунлади ва ушбу ҳолат бўйича тегишли иш қўзғатди.
Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Термиз шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги К-1773-сонли қарори билан шаҳар ичкарисида ҳаракатланаётган йўналишли таксилар («Дамас») ҳаракатини 2019 йил 1 июлдан тўхтатиш бўйича кўрсатмаси Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига зид равишда қабул қилинганлиги холати Қўмитанинг Махсус комиссиясини жорий йилнинг 8 июлида ўтказган йиғилишида кўриб чиқилди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги вакили иштирок этган Комиссия йиғилишида ҳокимлик томонидан қабул қилинган қарорнинг айрим бандлари Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига зидлиги, шундан келиб чиққан холда, аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан тегишли ажрим чиқарилиб, ҳокимликка нисбатан иш қўзғатилгани тўғрисида тушунтириш берилди.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Термиз шаҳар ҳокимлигига ушбу қарорнинг тегишли бандини, яъни шаҳар ичида ҳаракатланаётган йўналишли таксилар («Дамас») ҳаракатини 2019 йил 1 июлдан тўхтатиш бўйича топшириғини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024