Ўзбекистон | 20:13 / 16.08.2019
196231
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик кунига неча кун дам олишлари маълум бўлди

Фото: Uz24

Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик куни муносабати билан бир неча кун дам олишади.

2018 йил декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди. 

Ҳужжатга кўра, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар 31 августдан 3 сентябргача (4 кун), 6 кунлик ишда машғул бўлганлар эса 1-3 сентябрь кунлари (3 кун) дам олишади.

Дам олиш кунлари қуйидагича кўринишда бўлади:

- 31 август (шанба) – календар бўйича дам олиш куни;

- 1 сентябрь (якшанба) – ишланмайдиган байрам куни;

- 2 сентябрь (душанба) – қўшимча ишланмайдиган кун;

- 3 сентябрь (сешанба) - 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни.

Фармонда айтилишича, қўшимча ишланмайдиган кун (2 сентябрь) ишчиларнинг ҳар йилги меҳнат таътиллари давомийлигининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига компенсацияланади.

Мавзуга оид