Қирғизистонда Раиса Атамбоевага нисбатан жиноий иш очилмоқда
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоевага қарши жиноий иш очилмоқда. Бу ҳақда Knews хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳақда унинг ўзи мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносидан хабар берган. У ерда Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган ва судларга иши тушмаган.
«Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ҳам билмайман. Уйимдан маҳрум бўлишим мумкин, барча уйлар биздан тортиб олинмоқда», - дея маълум қилди у.
Маълумот учун, Бишкек шаҳар судида собиқ президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи бўйича мажлис ўтказилмайдиган бўлди. Судьялар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида йиғилиш ўтказишга қарор қилишган.
Бундан олдин, Алмазбек Атамбоевга яна иккита айблов қўйилганди.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024