Жаҳон | 20:00 / 28.08.2019
3958
1 дақиқада ўқилади

Японияда ёмғирлар туфайли 850 минг киши эвакуация қилинади

Фото : AP Photo / Shizuo Kambayashi

Япония ҳукумати мамлакатнинг 3 та ғарбий префектурасидан ёмғирлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўчки ва тошқинлар хавфи сабабли 850 мингга яқин одамни эвакуация қилишга қарор қилди. 

Эвакуация ҳақидаги кўрсатмани Сага, Фукуока в Нагасаки префектуралари аҳолиси олган. 14 та шаҳарда 355 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлиш хавфи остида қолган.

Об-ҳаво мутахассислари ушбу префектураларда 28 август куни 500 мм дан кўпроқ ёғингарчилик тушишини маълум қилишган. 

Ёмғирлар транспорт алоқасини издан чиқарган: баъзи поездлар бекор қилинган. Шунингдек, турли жойларда 3 киши ҳалок бўлган.  

Яқин кунларда Кюсю ороли шимолида ва Токиогача бўлган ҳудудларда кучли ёмғирлар кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид