Спорт | 23:48 / 03.09.2019
25721
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022 логотипи тақдим қилинди

Қатарда 2022 йил ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий рамзи дунёнинг бир неча давлатларида бир вақтда тақдим қилинди. Бу ҳақда мусобақа ташкилий қўмитасида маълум қилинган.

Араб оламидаги илк жаҳон чемпионати рамзи дунёнинг кўплаб шаҳарларидаги биноларда 4 соат давомида порлаб туради.

Қатарда эмблемани тақдим қилиш учун 4 та жойланган. Шунингдек, ЖЧ-2022 логотипи Москва, Нью-Йорк, Париж, Берлин, Лондон, Мадрид, Милан каби шаҳарларда, Бразилия, Аргентина, Мексика, Чили, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Ливан, Кувайт, Уммон, Иордания, Ироқ, Тунис, Жазоир ва Мароккода тақдим қилинган.

ФИФАнинг расмий сайтида рамзнинг эгик чизиқлари қумтепаларни ифодалаши айтилган. Узлуксиз ҳалқа 8 шаклида бажарилган. Бу эса жаҳон чемпионати ўйинлари ўтадиган 8 стадионни ва чексизлик белгисини билдиради.
 
Ҳалқа логотипнинг марказий унсури бўлиб, у жаҳон кубоги шаклини такрорлайди ва Форс кўрфази халқларининг анъанавий бош кийими куфийдан илҳомланилган.

Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарнинг 7 та шаҳрида бўлиб ўтади.  

Мавзуга оид