Жаҳон | 22:37 / 24.10.2019
5108
1 дақиқада ўқилади

Жонсон ЕИ Brexit муддатини ортга суриши мумкинлигини айтди

Айни пайтда Лондон ЕИнинг қарорини кутмоқда.

Фото: Associated Press / Kirsty Wigglesworth

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ЕИ Brexit муддатини 31 октябрдан кечроққа суриши мумкинлигини маълум қилди.

"Афтидан, ЕИдаги дўстларимиз мен истамаган ҳолда муддатни чўзиш тўғрисидаги илтимосга рози бўлишмоқчи", - деди у журналистларга.

Brexit муддатини узайтиришни сўрамаслиги ҳақида бир неча бор гапирган Жонсон парламент қонун қабул қилганидан ва бу қонун бўйича овоз бериш ўтказилганидан сўнг муддатни узайтириш тўғрисида сўров жўнатишга мажбур бўлди.

Айни пайтда Лондон ЕИнинг қарорини кутмоқда.

Мавзуга оид