Жамият | 09:05 / 29.10.2019
18774
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қўқонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

28 октябрь куни, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбурони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада, хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бундан олдин, Хоразмда эр-хотин икки боласи билан ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Шундан сўнг, «Ҳудудгазтаъминот» ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ускуналари ва иситиш мосламалари бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Мавзуга оид