Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter’да сиёсий реклама тақиқланди

Фото: Getty Images
Twitter ижтимоий тармоғида барча сиёсий рекламани тақиқлашга қарор қилинди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Жек Дорси маълум қилди.
“Биз бутун дунё бўйлаб Twitter’да барча сиёсий рекламани тўхтатишга қарор қилдик”, деб айтган Дорси.
Унинг таъкидлашича, интернет-реклама тижорат йўналишида реклама берувчилар учун кучли ва самарали воситадир, бироқ сиёсат учун хавф солади, чунки сайловчиларга таъсир қилиш учун қўлланиши мумкин. Бу эса миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилади. Дорсининг айтишича, сиёсий ғоялар обуналар ва ретвитларни сотиб олиши керак эмас, балки уларга эришмоғи лозим. “Биз кўплаб жамоатчилик ҳаракатлари сиёсий рекламасиз ҳам катта кўламларга эришганини кўрганмиз”, деб қўшимча қилган ижтимоий тармоқ асосчиси.
Аввалроқ Twitter Канадада парламент сайловлари якунлангунга қадар сиёсий рекламани жойлаштиришни тақиқлаганди.
Ижтимоий тармоқнинг янги сиёсати 22 ноябрдан қўллана бошланади.
Мавзуга оид

14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди

18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради

23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди

10:11 / 01.11.2023