Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзнефтгазинспекция: Пахта нефт базасида камомад аниқланди
2019 йил 25 мартидан 10 октябрга қадар истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотларини автотарози орқали харидор ҳақидан уриб қолиш ҳисобига 1 млрд 614 млн сўмлик 222,5 тонна нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган.
Жамият томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, кирим-чиқиш ҳисобини юритилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 2,7 млрд. сўмлик манбалар аниқланди, деб хабар берди Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати
Жумладан, нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда жами 300 млн. сўмлик 32 тонна камомад ҳамда 0,476 млн сўмлик 0,083 тонна ортиқчалик мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш даврида 2019 йил 25 мартидан 10 октябрга қадар истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотларини автотарози орқали харидор ҳақидан уриб қолиш ҳисобига 1 млрд 614 млн сўмлик 222,5 тонна нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, жамиятдаги 26-сиғимда сақланаётган 111 468 кг миқдордаги мойининг сифати ГОСТ 8581-78 талабига мувофиқ эмаслиги, яъни маҳсулот сифатсизлиги аниқланди.
Хозирги пайтда текширув давом этмоқда. Тергов тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
08:15 / 21.01.2020
Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда 5,1 млрд сўмлик талон-торожлик аниқланди
13:45 / 11.12.2019
7 млрд сўм миқдоридаги газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
19:30 / 03.12.2019
Пишган ғишт цехлари, иссиқхоналар ва бошқа корхоналарда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
19:00 / 03.12.2019