Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматини яхшилаш мақсадида сўров ўтказилмоқда
Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, қуйи бўғинларда иш қандай ташкил этганини аниқлаш мақсадида сўров ўтказмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг ёрдамингиз билан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати фаолиятини яхшилаш мақсадида сўров ўтказилмоқда. 2 дақиқа вақтингизни аяманг!», дейилади эълонда.
Сўровда исм-фамилия ёки бошқа шахсий маълумотлар сўралмайди. Фақатгина жойлардаги «паспорт стол» ходимларининг одамлар билан муомала қилиш маданияти, ваколатли шахслар томонидан муаммони ҳал қилиш учун тамагирлик ҳолатлари кузатилиши, миграция бўлинмаларида фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, навбатсиз қабул қилиш учун таниш-билишчиликка йўл қўйилган-қўйилмагани ҳақидаги саволларга жавоб бериш сўралади.
Мазкур ҳавола орқали сўровда иштирок этиш мумкин.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025