Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов: «Рақибнинг голлари мантиқий бўлмади»
ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Вадим Абрамов мухлислардан узр сўради.
«Футбол баъзан мана шундай омадсиз бўлади. Мухлислардан узр сўрайман, бугун ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Ҳаёт давом этади, ҳали «жанг қилиш»да давом этамиз.
Элдор ўйинни яхши ўтказди. Уни алмаштирмай балки хато қилгандирман, ҳиссиёт билан хато қарор чиқарган бўлишим мумкин. Биринчи бўлимда хато сабаб гол ўтказиб юбордик. Буни қўпол хато дея олмайман, пенальти бўлган вазиятни кўриш керак.
Одилнинг ҳимояда ўйнагани хато бўлмади. Биз тез тўпни йўқотдик ва ярим ҳимояда кўп хато бўлди. Марказий ҳимояда бўйи паст футболчилар ўйнамоқда? Сиз Кримец ўйнамади демоқчимисиз? Биласизми, унинг бўйи баланд, лекин тезлиги яхши эмас. Биз ўз майдонимизда ҳужум қилишимиз керак эди ва бу тактикада қарши ҳужумлар бўлиши аниқ эди.
Иккинчи бўлимда рақибда айтарли вазиятлар бўлмади, шунчаки гол вақтида улар имкониятдан фойдаланишди. Рақибнинг голлари мантиқий бўлди деб ўйламайман. Ҳисоб тенглашганидан сўнг йигитлар учинчи голни уришни жуда хоҳлашди ва шу боис хато қилдик.
Рақиб 4 та ҳимоячи билан ҳимояланаётганди, футболчилар мухлисларнинг олқиши билан олдинга боришди ва кўп хато қилишди. Мен марказни тартибга келтириш учун Ҳамробековни туширдим, аммо йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик»,— деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида
17:41 / 11.08.2022
«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?
13:34 / 09.08.2022
Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди
08:39 / 30.03.2022