Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги миллий геология табиат боғи ташкил этилади
Китоб миллий геология табиат боғи ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги “Китоб давлат геологик қўриқхонаси”ни “Китоб миллий геология боғи”га айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
геология табиат боғи Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
геология табиат боғи Китоб давлат геологик қўриқхонасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Китоб миллий геология табиат боғи уставини тасдиқлайди.
Қашқадарё вилояти хокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда:
геология табиат боғи учун ер участкаларини мақсадли ажратилишини;
геология табиат боғига айлантирилган, қўриқланадиган, рекреация ҳамда хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари чегараларининг аниқ белгиланишини;
ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги геология табиат боғи ҳудудига олиб борадиган автомобил йўлини тўлиқ таъмирлаш ишларини ўзининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига киритади ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлайди.
Давлат геология қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Мавзуга оид
11:09 / 07.06.2024
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
09:47 / 02.04.2024
Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
08:24 / 19.04.2022
«Зарафшон» миллий табиат боғи Экология қўмитаси тизимига ўтказилади
07:35 / 08.03.2022