Иқтисодиёт | 22:31 / 20.11.2019
3094
1 дақиқада ўқилади

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми келаси йили ҳам ўсишда давом этади – Умурзоқов

Сўнгги йилларда дунё иқтисодиётида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кўрсаткичлари тушиб бормоқда. Шундай бўлса-да, Марказий Осиё давлатларида бу кўрсаткич 2018 йилда ўртача 8 фоиздан 10 фоизгача ўсди.

Хусусан, Ўзбекистонга тўғридан тўғридан хорижий инвестициялар оқими 2018 йилда уч баробарга ошди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган иккинчи оралиқ мажлисида сўз юритди.

Вазирга кўра, Ўзбекистонда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар динамикаси бундан кейин ҳам ўсишда давом этиши кутиляпти.

«Бундай ўсиш кўрсаткичлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар, жумладан, валюта бозорини либераллаштириш, мамлакатнинг дунё ҳамжамиятига очилиши, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш каби чоралар самараси ўлароқ қайд этилди», – деган Умрзоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Хорижий инвесторлар кенгаши президентнинг 13 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган эди.

Саодат Абдураҳмонова
Тайёрлаган Саодат Абдураҳмонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид