Жаҳон | 00:45 / 24.11.2019
4865
1 дақиқада ўқилади

Боливия сенати Моралеснинг сайловдаги ғалабасини бекор қилди

Фото: Reuters

Боливия сенати Эво Моралеснинг 20 октябрдаги президент сайловидаги ғалабасини бекор қилиш ва янги президент ҳамда конгресс сайлови ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эндиликда ҳужжат кўриб чиқиш учун депутатлар палатасига, сўнгра имзолаш учун президентга тақдим этилади.

10 ноябрда Боливиянинг эндиликда собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда юз бераётган тартибсизликлар туфайли президент лавозимини тарк этишини эълон қилганди. Унинг ортидан вице-президент Альваро Гарсиа Линера ва мамлакатнинг олий раҳбарияти ҳам истеъфога чиқди.

Сенатор-демократ Жанин Аньес 12 ноябрда ўз зиммасига Боливиянинг вақтинчлик президент ваколатларини олишини эълон қилди.

Мавзуга оид