Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод ва Сергели туманларида иссиқлик таъминотида узилиш юз берди
Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 02:45да Миробод туманида жойлашган 6-сонли қозонхонадан таъминланувчи 600 диаметрли магистрал иссиқлик тармоғидаги авария натижасида Миробод ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминотида узилиш содир бўлди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, мавжуд иссиқлик қувури муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли ҳозирда унинг таъмирталаб қисми янгисига алмаштирилмоқда.

Бугун соат 14:00 да аҳоли хонадонлари яна иссиқлик тизимига уланиши айтилган.
Мазкур узилишларни тезкорлик билан бартараф этишга зарур техникалар ва мутахассислар жалб этилгани билдирилмоқда.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сизлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!” - дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди
10:02 / 10.04.2025