Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Ветеринария қўмитаси маҳаллий компаниянинг дори воситаси бўйича аризасини 7 ой мобайнида рўйхатдан ўтказмаган
2019 йилнинг октябрь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Vetteria маҳаллий компаниясининг мурожаати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилди.
Мурожаатда келтирилишича, ветеринария дори воситасини рўйхатдан ўтказиш бўйича 2019 йилнинг март ойида берилган ариза бугунги кунга қадар бирор сабаб кўрсатилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, рухсат бериш билан боғлиқ ушбу тартибот ариза берилган вақтдан эътиборан 36 кун мобайнида ҳал этилиши керак, бу ҳолатда давлат органи белгиланган муддатга риоя этмаган, яъни ариза берилганига 7 ойдан ошиб кетган.
Ветеринария дори воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган вақтда фақат битта хўжалик юритувчи субъект томонидан худди шундай дори воситаси рўйхатдан ўтказилган, бу дегани истеъмолчи учун танлаш ҳуқуқи деярли йўқ бўлган.
Мурожаатни ўрганиш натижаларини кўрсатишича, дори воситасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза олинган кундан эътиборан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қарор қабул қилиниши учун ушбу дори воситасини синов натижалари керак бўлган. Бироқ, ўтган 7 ой мобайнида дори воситаси лаборатория синовидан ўтказилмаган ва дори воситаси нима сабабдан рўйхатдан ўтказилмаётгани тўғрисида тушунтириш ҳам берилмаган.
Қўмита рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолати бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига нисбатан иш қўзғатгани айтилади.
Натижада, рўйхатда ўтказиш учун тақдим этилган ветеринария дори воситаси лаборатория синовидан ўтказилди, белгиланган тартибда давлат рўйхатига олиниб, Vetteria маҳаллий компаниясига тегишли гувоҳнома берилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида
17:00 / 09.10.2024