Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Президентни алдаган ватан хоини бўлади-ку!» – Светлана Ортиқова афв этилувчилар рўйхати тузилиши ҳақида
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова «Kun.uz»га берган интервьюсида нима учун йилдан-йилга афв этилаётганлар сони камайиб бораётгани, афв этилувчилар рўйхатини шакллантириш жараёнида таниш-билишчилик, коррупция бор-йўқлиги ҳақида тўхталди.
«Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия аъзоси сифатида айтаманки, нега илгари кўплаб одамлар афв этилган, чунки илгари афв этишга лойиқлар кўпчилик бўлган. Улар ҳозир озодликка чиқди.
Энди оддий тилда айтганда, жазони ижро этиш муассасаларида оғир-оғир жиноятларни, масалан, ўлимга, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларни содир этган ёки жуда катта ҳажмдаги гиёҳванд моддалар истеъмол қилган, бошқаларга ўтказиш, одам савдоси билан шуғулланган, қотиллик қилган ёхуд террорчилик ҳаракатларида қатнашган, қўли қонга беланган шахслар қоляпти-да. Комиссия аъзолариям шунақа тоифадаги шахсларни президентга тақдим қилишда саросимада қолади. Чунки комиссиянинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва президент фармони орқасида ижтимоий оқибат бўлади.
Бундай тоифадаги шахслар афв қилинадиган бўлса, жамоатчилик ўртасида «Шунақа жиноят қилсаям уни президент афв этди-я» деган гап-сўз кўпаяди. Шунинг учун ҳам кундан-кунга афв этишга лойиқ шахслар камайиб бормоқда. Баъзиларида шунақа оғир жиноятларни содир қилган шахслар учрайдики, президентга биз унинг ҳужжатларини тақдим қилолмаймиз, виждон йўл қўймайди», — дейди Светлана Ортиқова.
Бош прокурор ўринбосари, президентга афв сўраб мурожаат қилган маҳкумлар билан ишлаш, уларнинг ҳужжатларини ўрганиш, афв этилувчилар рўйхатига киритишда президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия аъзолари томонидан таниш-билишчилик, коррупцияга йўл қўйилиши эҳтимоли хусусида ҳам фикр билдирди.
«Ватан фарзанди сифатида комиссия аъзолари, шу йўналишда ишлайдиган ишчи гуруҳ аъзолари ҳеч қанақасига коррупцияга қўл уриши мумкин эмас. Чунки бу президентимизни алдаш бўлади. Президентни алдаган ватаннинг хоини бўлади-ку! Қанақасига, шундоғам жиноятни содир қилган шахсдан нимадир тама қилиш мумкин? Уларнинг ота-онаси, фарзанди, бобоси, момоси қийналиб юришибди-ку? Баъзиларининг ота-онаси вафот этганда, уларни қабрга қўёлмаган маҳкумлар ҳам бор. Яқинда афв этилган маҳкум аёлнинг қизи турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлган, неварасини ҳали қўлига олгани йўқ. Қандай қилиб ўз мансабимни суиистеъмол қиламан?! Кафолат бераман, комиссия аъзолари, ишчи гуруҳ аъзолари, шу йўналишда ишлайдиган мансабдор шахслар қонун, Конституция доирасида, президент талаби доирасида амалга оширади ва итоат қилади», — дейди Светлана Ортиқова.
Аввалроқ Бош прокурор ўринбосари маҳкумлар қачон президентдан афв сўраши мумкинлиги, тергов жараёнида қийноқ қўлланишига муносабат билдирган эди.
Мавзуга оид
20:31 / 10.05.2023
Омманинг кўз ўнгидаги ҳуқуқсизлик. Бош прокурор ўринбосари ҳаракатлари жавобсиз қолдириладими?
09:54 / 04.05.2023
Сайёр қабулдаги можаро: Светлана Ортиқова фуқаро билан жанжаллашиб кетди, мурожаатчининг муддаоси нима?
14:58 / 25.01.2023
Светлана Ортиқова: «Афсуски, Ўзбекистонда ҳозирги кунда одил судлов таъминланмаган»
17:56 / 31.03.2022