Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент маслаҳатчиси ва бош вазир ўринбосари Малайзияга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация 2019 йил 19-21 декабрь кунлари Малайзияга ташриф буюради.
Мамлакатнинг Малайзиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси «Миллий суверенитетни қўлга киритишда тараққиётнинг роли» мавзусидаги Куала-Лумпур саммитида иштирок этади.
Саммит 2014 йилдан бери мамлакат етакчилари, турли давлатларнинг жамоатчилик, ишбилармонлик, академик ва илмий доиралари вакилларининг мусулмон олами олдида турган таҳдидларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳаза ва илғор тажрибаларни алмашиш ҳамда ислом тамаддунини қайта тиклашнинг энг яхши йўлларини излаб топиш бўйича ҳамкорлик майдони сифатида ўтказиб келинмоқда.
Малайзия бош вазири Маҳатҳир Моҳаммад саммитнинг раиси ҳисобланади.
Тадбир ишида Осиё ва Яқин Шарқнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда бошқа мамлакатлар ҳукуматларининг юқори мансабдорлари иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси ташрифи дастурида Куала-Лумпур шаҳрида қатор вазирлик ва идоралар, Малайзиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг Малайзиянинг қатор етакчи ислом университетлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан амалий ҳамкорлиги тўғрисида битим имзолаш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025