Спорт | 14:32 / 25.12.2019
10197
3 дақиқада ўқилади

Месут Ўзил 219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти пулини тўлаб берди

Фото: Getty Images

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил дунё бўйлаб жарроҳлик амалиётига муҳтож болаларга қилган хайрияси ҳақида гапириб берди. 31 ёшли футболчи бу ҳақда «инстаграми»да хабар берди.

«219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказилди, аммо ҳали олдинда қилинадиган ишлар талайгина. Биз, рафиқам билан 2019 йилнинг июль ойида ўтган никоҳ тўйимиздаёқ, ҳали жарроҳлик амалиёти зарур бўлган дунёдаги яна 1000 нафар боланинг харажатларини қоплаб беришга келишиб олгандик.

Хайриядан четда қолмай, ўз маблағларини аямаган тўйимиздаги меҳмонлар, мухлис ва фанатлар ва бу лойиҳага моддий кўмак берган барча-барчага миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жарроҳлик амалиётларида иштирок этган халқаро тиббиёт гуруҳларига ҳам раҳмат.

Бу ҳали бошланиши! Биз олға боришда давом этамиз ва 2020 йилда ҳам бундай ёрдамга муҳтож бўлган юзлаб болажонларга ёрдам қўлини чўзамиз» - дея ёзади «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

219 operations are already done, but there’s still many more to come going forward! As my wife @gulseamine and I announced before our wedding in June 2019, we're covering the costs of another 1,000 life-changing surgeries for children in need around the world. A big thank you goes out to @big.shoe11 for the amazing co-operation over the last couple of years. Thank you to every single wedding guest, fan and follower who has donated towards this project, and a special thank you to all the amazing international medical teams that are involved. This is just the start! Let’s look forward to 2020, and help hundreds of other children in need all together. ❤ #M1Ö

A post shared by Mesut Özil (@m10_official) on

Мавзуга оид