Жаҳон | 11:31 / 29.12.2019
10294
1 дақиқада ўқилади

Эрон ҳарбий машғулотлар ҳудудидаги жосус кема ва самолётларга ўт очишдан огоҳлантирди

Фото: REUTERS

Эронлик ҳарбийлар Эрон, Россия ва Хитой биргаликда олиб бораётган ҳарбий машғулотлар ҳудудида аниқланадиган разведка кемалари ва самолётларига ўт очишга тайёр. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари Ҳабибуллоҳ Сайёрий маълум қилди. Унинг сўзларини Tasnim ахборот агентлиги келтириб ўтган.  

“Кўплаб давлатлар у ерда нима юз бераётгани ҳақида маълумот олишга интилмоқда. Жосуслар муайян ҳаракатларни амалга оширмоқда”, деб айтган Сайёрий.

У Эрон “машғулотлар ўтиш жойида аниқланган ҳар қандай разведка самолёти ва кемаларига қарши ўт очиши”дан огоҳлантирган.

“Аввал биз бунга қодирлигимизни кўрсатганмиз”, дб қўшимча қилган ҳарбий.

Уч давлатнинг биргаликдаги машғулотлари жорий ҳафтада Ҳинд океанида бошланганди. Улар 30 декабргача давом этади.

Мавзуга оид