Жаҳон | 18:26 / 15.01.2020
7807
1 дақиқада ўқилади

Сицилияда мафия иши бўйича 90дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Фото: AFP

Италия полицияси Сицилияда ЕИнинг фермерларга ажратган йирик миқдордаги пул маблағлари мафия томонидан ўзлаштирилиши иши бўйича 90дан ортиқ кишини ҳибсга олди.

Италия прокуратурасининг маълум қилишича, Мессина шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида 94 киши ҳибсга олинган. Улар орасида иккита мафия сулоласи раҳбарлари, нотариус, тадбиркорлар ва фермерлар пул маблағларини олиши учун масъул давлат хизматчилари бор.

Полициянинг билдиришича, мафия аъзолари юзлаб фирибгарлик операциялари ўтказган ва ЕИ фондларидан 10 млн еврога яқин пулни ўғирлаган.

Полиция ходимларининг қайд этишича, маҳаллий аҳоли мафия фаолиятига "рози бўлиш"дан бошқа чора тополмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид