Ўзбекистон | 11:28 / 17.01.2020
8084
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси маълум бўлди

Фото: LiveJournal

15 январь ва 16 январь тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддаларнинг сақланиб туришига имконият яратди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра, қатор туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Сергели туманларида РЭМ б.м.дан юқори 5 ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

18-20 январь ва 21 январь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар йиғилишига имконият яратади.

Мавзуга оид