Ўзбекистон | 01:16 / 23.01.2020
16465
2 дақиқада ўқилади

«Ҳавойи рақамлар эмас». Президент йилига камида 500 мингта янги иш ўрни яратиш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифаларни санаб ўтди.

«Айтилган барча режаларни рўёбга чиқариш ҳисобига ишсизликни 7 фоизгача камайтириш, йилига камида 500 мингта янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини 2 баробарга ошириш янги ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалар бўлиши шарт.

Мана шу рақамларни янги ҳукумат бажариши шарт. Бажармаса, барқарорликка эриша олмаймиз. Мана шундай марралар олишимиз керак.

Аҳоли даромадини икки баробарга оширмасак, одамларимизни рози қила олмаймиз. Беш йилда айниқса депутатлар, сенаторлар, сизни сайлаган сайловчилар норози бўлади. Бу – аниқ рақамлар. Ҳисоб-китоб қилинган рақамлар. Иложи бор рақамлар. Ҳавойи рақамлар эмас», – деган Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси расман 8,9 фоизни ташкил этади. 2020 йилда 382 мингта доимий янги иш ўрни яратилиши прогноз қилинмоқда.

Мавзуга оид