Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Махсустранс» Шайхонтоҳур туманида кўча юзидаги хонадонларга бепул контейнерлар тарқата бошлади
«Махсустранс» давлат унитар корхонаси Шайхотоҳур тумани автотранспорт бўлими туманнинг Нурафшон кўчасида жойлашган «Илғор» маҳалласи хонадонларига маиший чиқиндиларни солиш учун махсус контейнерлар бепул тарқатиб чиқди.
20дан ортиқ хонадонларга тарқатилган бу контейнерлар 120 литр сиғимга эга бўлиб, бу – мазкур хонадонлардан чиқаётган чиқиндиларни кўча юзига олиб чиқиб ташланишини камайтириш мақсадида қилинмоқда.
«Махсустранс» берган маълумотга кўра, бу хонадонлардан чиқинди чиқариб ташланиши сигнал асосида ҳафтада 2 маротабадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.



«Авваллари мазкур хонадонлардан чиқаётган чиқиндилар шоҳ кўча юзига олиб чиқиб ташланиб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлган. Ушбу синов тажриба муваффақиятли амалга ошган тақдирда, мазкур амалиёт қолган шоҳ кўчаларга ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:42 / 20.07.2024
Тошкентдаги 75 та маҳалладан чиқиндиларни олиб кетиш хизмати “Махсустранс”га қайтарилади
11:55 / 06.06.2023
Сингапур Ўзбекистонда замонавий контейнер терминалини ташкил этиши мумкин
12:44 / 15.02.2023
Камолиддин Набиев яна «Махсустранс» корхонасига раҳбар этиб тайинланди
10:45 / 29.07.2022