Спорт | 11:57 / 15.02.2020
48572
2 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) навбатдаги жангида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Фото: Twitter/@GoldenBoyBoxing

Ҳаваскор боксда Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони бўлган боксчи Калифорнияда бўлиб ўтган бокс кечасида мексикалик Оскар Кортес (27-6, 14 КО) билан куч синашди.

10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Мелиқўзиев Кортесни раунд давомида 2 марта нокдаун ҳолатига туширди, сўнг унинг чап қўлда берган зарбасидан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев бугун Марко Антонио Перибанга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо Перибан жангга бир кун қолганида шифохонага тушиб қолди ва рақибни ўзгартиришга тўғри келди.

Бектемир Мелиқўзиев 2019 йилнинг декабрида америкалик Ваугин Александерга (15-4, 9 КО) қарши жанг қилиб, 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, «WBA Continental Americas» камари соҳибига айланганди.

Мавзуга оид