Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган бемор вафот этган илк ҳолат қайд этилди
Мамлакатда вирус юқтирганлар сони 100 кишидан ошган. Аввалроқ 80га яқин киши коронавирусга чалингани хабар қилинганди.
Жанубий Кореяда Covid-19 коронавирусига чалинган бемор вафот этди, деб хабар берди мамлакат ОАВ.
Маълумот берилишича, бемор Чхондо шаҳридаги касалхонада вафот этган.
Бундан ташқари, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 100 кишидан ошган. Аввалроқ 80га яқин киши коронавирусга чалингани хабар қилинганди.
Хитойда охирги суткада коронавирусдан 114 киши (Хубэйда 108 киши) вафот этиб, қурбонлар умумий сони 2118 нафарга етди, 1779 киши даво топган. Касалланганларнинг умумий сони 74,57 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Хитой ташқарисида вирусдан умумий ҳисобда 8 киши вафот этган. Эрон ва Ҳонгконгда 2тадан, Тайван, Япония, Франция ва Филиппинда биттадан ўлим ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:25 / 07.05.2025