Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда коронавирусдан тузалган хитойлик ва унинг турмуш ўртоғи жиноий жавобгарликка тортилди
Сингапурда юқумли касалликлар тўғрисидаги қонунни бузган ҳар қандай шахс 7150 доллар миқдорида жарима тўлайди ёки олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Фото: Zuma/ТАСС
Сингапурда коронавирусга чалинган хитойлик ва унинг турмуш ўртоғи ёлғон маълумот бергани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик баёнотида айтилишича, Ухань шаҳрилик 38 ёшли Цзюнь ва унинг хотини, 36 ёшли сингапурлик Ши Ша 22 январдан 29 январгача қаерларда бўлгани тўғрисида ёлғон маълумот берган. Уларнинг иши 28 февраль куни судда кўриб чиқилади.
Хабар қилинишича, Ху Цзюнь Сингапурга 22 январда келган. 31 январда унда коронавирус аниқланган. У тузалиб, 19 февраль куни касалхонадан чиққан. Аммо улар Сингапурнинг қайси жойларида бўлгани тўғрисида ёлғон маълумот бергани учун уларнинг кимлар билан мулоқотда бўлгани ва кимларга касаллик юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаган.
Қайд этилишича, Сингапурда юқумли касалликлар тўғрисидаги қонунни бузган ҳар қандай шахс 7150 доллар миқдорида жарима тўлайди ёки олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:00 / 11.04.2025