Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия янги қочқинларни қабул қилмоқчи эмас
Австрия канцлерининг сўзларига кўра, Австрия 2015 йилги миграцион инқирозда ЕИнинг энг кўп жабр кўрган мамлакатларидан бири бўлган.
Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакат янги қочқинларни қабул қилмоқчи эмаслигини айтди.
"Федерал ҳукумат сифатидаги йўлимиз аниқ, яъни: Австрияда асло ихтиёрий равишда қўшимча қочқинлар қабул қилинмайди", - деди Курц матбуот анжуманида.
Аввалроқ Австрия федерал президенти Александер Ван дер Беллен мамлакатни ЕИ аъзоиси сифатида қочқинлар, айниқса аёллар ва болаларни қабул қилишда иштирок этишга чақирганди.
Курцнинг сўзларига кўра, Австрия 2015 йилги миграцион инқирозда ЕИнинг энг кўп жабр кўрган мамлакатларидан бири бўлган.
"Дастлаб бу ердагиларни яхшироқ киришиб кетишга чақираман. Масалан, бизда меҳнат бозорига кириши мумкин бўлган 30 минг нафар ишсиз қочқин бор", - деди Австрия канцлери.
Аввалроқ Себастьян Курц Туркияни ноқонуний мигрантларнинг ЕИ, Греция ҳудудига ўтишга уринишларини ташкиллаштирганликда айблаганди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025