Жамият | 17:33 / 13.03.2020
36156
2 дақиқада ўқилади

«Ким гапирган бўлса ҳам, коронавирус ҳақида маълумоти йўқ» – Шифокор интернетда тарқалган аудиога изоҳ берди

Шу ҳафта Олмалиқ шаҳрида бир неча киши коронавирусга чалингани айтилиб, мессенжерларда тарқалган аудиодаги маълумотлар асоссиз, деб маълум қилди Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров.

Унаров 13 март куни журналистларга берган интервьюсида маълум қилдики, аудио муаллифининг сўзларидан у коронавирус ҳақида маълумотга эга эмаслигини билиш мумкин.

«Аудиоёзувдаги маълумотлар исботини топмади. Биз уни бир неча бор эшитиб, кўриб чиқдик. Ким гапирган бўлса ҳам, коронавирус ҳақида маълумотга эга эмас.

Аудиоёзувда: «Бу касаллик кўпроқ болаларга юқар экан, болаларни мактабга, боғчага чиқармайлик, иссиқ сув беринглар. Мен ҳозир ёпиқ мажлисдан чиқдим. Тошкентда кўпайиб кетибди», деб айтмоқда. Аксинча, жаҳондаги маълумотларга қарайдиган бўлсак, асосан 40-50 ёшдаги инсонлар коронавирус билан касалланмоқда.

Қолаверса, ёпиқ мажлисдан чиқдим, деб айтмоқда. Олмалиқ шаҳарда ҳам, Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бундай ёпиқ мажлислар бўлгани йўқ», – деган Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Рустам Унаров фуқароларга миш-миш тарқатмаслик ва миш-мишларга ишонмасликни, шахсий гигиенага эътибор бериб, қўлларни совунлаб ювишни тавсия қилди.

Рустам Унаров

Унинг қўшимча қилишича, криминалистлар аудиоёзувни тарқатган шахсни топиш устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 март ҳолатига мамлакатда коронавирус юқтириб олган шахслар аниқланмаганини билдирган.

Мавзуга оид