Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда коронавирус боис фавқулодда вазият жорий этилди: тартиббузарлар беш йилгача қамалиши мумкин
Озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари кўнгилочар ва ўйин заллари, дискотекалар, барлар, савдо марказлари, умумий овқатланиш муассасаларига бориш тақиқланади. Барча таълим муассасаларида ўқиш тўхтатилади.
Болгария парламенти коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда 13 мартдан 13 апрелгача фавқулодда вазият режими жорий этилишини маъқуллади.
Болгария президенти Румен Радев "болгарияликлар оғир вазиятда ўзларини оқилона тутишлари ва ваҳимага берилмасликлари"га умид билдирди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги Болгария ҳудудида 29 мартгача амал қиладиган чекловлар рўйхатини эълон қилди.
Хусусан, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари кўнгилочар ва ўйин заллари, дискотекалар, барлар, савдо марказлари, умумий овқатланиш муассасаларига бориш тақиқланади. Мактаблар, университетлар ва бошқа таълим муассасаларида ўқиш тўхтатилади. Болалар боғчалари ёпилади. Барча кўринишдаги оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланади.
Парламент карантин режимини бузганлик учун жазо жорий этди, тартиббузарлар беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 50 минг лёвгача (25 минг евро) жарима тўлайди.
Жума куни Болгарияда саккиз кишида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекцияни юқтирганлар сони 31 кишига етди, икки киши вафот этди.
Болгарияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат 8 мартда аниқланганди.
Мавзуга оид
11:23 / 25.05.2025
Тошкентда дарахт босиб қолган бир киши вафот этди
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:11 / 13.05.2025