Жаҳон | 21:02 / 21.03.2020
23823
1 дақиқада ўқилади

Уяли алоқа компаниялари коронавирус пандемияси туфайли мижозларни уйда қолишга чақирмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Дунёнинг бир неча уяли алоқа компаниялари мижозларни уйда қолишга ўзига хос тарзда чақира бошладилар.

Хусусан, Украинанинг LIFE, Туркиянинг TURKCELL ва Қозоғистоннинг KCELL компаниялари тармоқ номини «Уйда қол», «Уйда ҳаёт бор» деб ўзгартиришган. Бу билан компаниялар мижозларга карантин шартларига риоя қилиш муҳимлигини эслатишган.

Қайд қилиш жоизки, тармоқ номини ўзгартириш техник томондан осон жараён эмас. Аммо уяли алоқа операторларининг ижтимоий аҳамияти юқори бўлган акцияга эътибор қаратгани ҳурматга лойиқ.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид