Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси бошқа вақтга кўчирилиши масаласи кўрилмоқда
Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси коронавирус эпидемияси сабабли Ўйинларни ўтказишнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Олимпиадани бир ойга, 45 кунга, бир ёки икки йилга кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда. Режага кўра, Олимпиада 24 июлда бошланиши керак.
Шунингдек, Олимпиадани томошабинларсиз ўтказиш варианти ҳам қаралмоқда. Таъкидланишича, Ўйинларнинг кўчирилиш борасида қарор қабул қилишда Япониянинг бу масаладаги позицияси муҳим омил ҳисобланади.
Аввалроқ бир неча миллий Олимпия қўмиталари коронавирус эпидемияси сабабли Олимпиада ўтказилиши муддатларини кўчиришни қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
20:33 / 13.01.2025