Ўзбекистон | 19:47 / 26.03.2020
89947
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга чалинган беморлар орасида 11 нафар тиббиёт ходими бор —  Президент

Уларга 100 миллион сўмдан компенсация тўланади.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 бемордан 11 нафари – тиббиёт ходимлари, деб маълум қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу ҳақда 26 март куни эпидемиологик вазият ва бу борада қилинаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга бир марталик тўлов миқдори 100 миллион сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириши натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига 250 миллион сўм тўлаб берилади.

Мавзуга оид