Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирус бор-йўқлигини уй шароитида текширишга имкон берувчи тест ишлаб чиқилди
Коронавирусга янги тест вируснинг бор-йўқлигини 30 дақиқада аниқлашга ёрдам беради. Уни ўтказиш учун 120 долларлик портатив қурилма ҳамда бурун ва томоқдан мазок олиш учун ҳар бири 5 доллар турувчи тасмалар тўплами керак бўлади.
Тест Лондондаги Брюнел университети, Ланкастер университети ва Суррей университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Бу тестнинг афзаллиги шундаки, уни уй шароитида ўтказиш ҳамда касалликни унинг илк аломатлари пайдо бўлишидан аввалроқ аниқлаш мумкин. Бу ҳақда Tech Crunch нашри хабар берди.
Тест муаллифларининг таъкидлашича, у организмда вирусга антитаналарни эмас, балки вирус РНК борлигини таҳлил қилади. Бу эса инфекцияни унинг биринчи аломатлари пайдо бўлишидан анча олдин аниқлаш имконини беради.
“Бу сизда коронавирус бор-йўғлигини уй шароитида текшириш мумкинлигини англатади. Диагностик қурилмани смартфонга улаб, фойдаланувчи ўзида инфекция бор-йўқлигини била олади”, деб айтишган олимлар.
Тест негизида Филиппинда товуқларда вирус бор-йўқлигини текширишда қўлланган технология ётади. Британиялик мутахассислар бу технологияни одамлар учун мослаштиришган.
Айни вақтда ушбу тестни оммавий равишда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. У бир неча ҳафта ичида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу тестнинг қўлланиши ҳозирда текширилмаётган одамларни қамраб олишга ва пандемиянинг ҳақиқий кўламини баҳолашга имкон беради.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
17:23 / 12.12.2024