Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ночор давлатларни коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этади
БМТ ўрта ва паст даромадли давлатларга коронавирусга қарши кураш ва унинг оқибатларини енгишда ёрдам бериш учун мақсадли жамғарма ташкил этади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ўз маърузаси тақдимоти вақтида айтиб ўтди.
Маъруза коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига глобал жавоб бериш мавзусига бағишланган.
Таъкидланишича, БМТ жамғармани ўрта ва паст даромадли давлатларга коронавирус пандемияси билан боғлиқ фавқулодда вазиятга жавобан ҳаракат қилиш, уларга ижтимоий-иқтисодий шокдан тикланишга ёрдам бериш мақсадида ташкил этмоқда.
Маърузада 13 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ жамғармаси ва Швейцария хайрия жамғармаси коронавирус оқибатларига жавоб берувчи ўзига хос илк жамғарма таъсис этгани маълум қилинган. Бу жамғарма дунёнинг исталган нуқтасидаги хусусий шахслар, корпорациялар ва ташкилотларга коронавирус ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларда иштирок этиш учун бирлашишга имкон беради.
“Йиғилган маблағлар соғлиқни сақлаш тизими ходимларига ўз ишини бажариш, беморларни даволаш ҳамда касалликни даволаш ва ундан вакцина яратиш соҳасидаги тадқиқотларни ўтказишга ёрдам беради. Бугунги кунда 200 мингдан кўпроқ хусусий шахслар ва ташкилотлар бу жамғармага ўз ҳиссасини қўшиб, 95 млн доллардан кўпроқ маблағ тўплашга муваффақ бўлинган”, дейилган БМТ бош котиби маърузасида.
Аввалроқ Гутерреш дунёнинг энг ночор давлатларида коронавирусга қарши курашни молиялаштириш учун 2 млрд долларлик гуманитар жавоб режаси амалга оширилишини маълум қилган. Гуманитар режа доирасида ночор давлатларга вирус бор-йўқлигини аниқловчи тест ўтказиш учун зарур лаборатор қурилмалар ва беморларни даволаш учун дори-дармонлар етказилади. Бундан ташқари, ушбу давлатларда лагерлар ва аҳоли яшаш жойларида қўлларни ювиш учун станциялар ўрнатилади.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:21 / 15.05.2025