Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусда коронавирусдан ҳеч ким ўлмаганини айтди
Беларусь президентининг таъкидлашича, ҳеч бир ҳолатда ўлим сабаби коронавирус бўлмаган, ҳамма гап беморларда аниқланган "сурункали касалликлар гулдастасида".
Фото: EPA / ТАСС
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда ҳеч ким коронавирусдан ўлмаслигига ваъда берди.
"Хавотир олишмасин. Мамлакатимизда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди. Бу ҳақда омма олдида айтаман. Бунга қатъий ишонаман", — деди у.
Беларусь президенти коронавирус ҳеч бир ҳолатда ўлим сабаби бўлмаганлигини таъкидлади.
“Одамлар қўрқяпти. Шунинг учун уларга айтмоқчиман: мамлакатимизда бирорта ҳам инсон коронавирусдан ўлгани йўқ. Бирорта ҳам! Улар ўзларида аниқланган "сурункали касалликлар гулдастаси"дан ўлди”, деди у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, одамлар юрак етишмовчилиги, қандли диабет, ўпка етишмовчилигидан вафот этмоқда.
“Яна шундай ташхислар борки, ҳатто ўқишга қийналаман. Бунга коронавирус ҳам қўшиляпти», — деди Беларусь президенти.
У Минск коронавирусга қарши халқаро тажрибадан келиб чиқаётганлигини айтди. Лукашенконинг билдиришича, беларусь шифокорларида коронавирусни даволаш учун дорилар жамланмаси мавжуд.
Охирги маълумотларга кўра, Беларусда COVID-19 коронавирусига чалинганлар 2578 кишини ташкил этади, 26 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021