Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда кўчада тупурганлар қамаладиган бўлди
Ҳукумат фалокат шароитларида ҳаракатланиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган қоида бузилишлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди.
Ҳиндистонда бундан буён кўчада тупурганлик учун кескин чоралар – жаримадан тортиб бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин, деб ёзмоқда Times of India.
Ҳукумат фалокат шароитларида ҳаракатланиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган қоида бузилишлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди.
"Вирус томчи йўли орқали юқади, шунинг учун ҳозирги вазиятда кўчада тупуриш хавфли, жиддий чоралар кучга кириши зарур", - деб изоҳлади мамлакат ҳукумати бу қарорни.
Шу билан бирга, ОАВ Ҳиндистонда яқинда коронавирусга чалинганлар соғлиқни сақлаш тизими ходимларига қасддан тупурганлиги ҳолатлари юз берганини эслатиб ўтмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 13,5 мингга яқинлашган, 450га яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025