Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавирус сабабли киритилган чекловларнинг бир қисми бекор қилинди
Жанубий Кореяда коронавирус сабабли киритилган ижтимоий масофалашув бўйича бир қатор чоралар 16 кунга узайтирилди, бироқ коронавирус фаол тарқалган вақтда жорий қилинган чекловларнинг бир қисми бекор қилинди.
Бу ҳақда Жанубий Корея бош вазири Чон Се Гюн маълум қилди.
“Қатъий ижтимоий масофалашувни қўллаб-қувватлаш энг хавфсиз ҳисобланади, бироқ аслида бу осон эмас. Биз олтин ўртани топишимиз лозим. Агар жорий даражадаги барқарор бошқарувни сақлаб қололсак, унда 6 майдан оддий ижтимоий масофалашувга ўтамиз”, деб айтган бош вазир ҳукумат амалдорлари билан йиғилишда.
Таъкидланишича, бу зарур эҳтиёткорлик чораларига амал қилган ҳолда нормал иқтисодий фаолиятни тиклашга имкон беради.
Чекловларни юмшатиш ҳақидаги қарор 19 апрелда мамлакатда касалланганлар сони бир кун ичида 8 нафаргагина кўпайгани маълум қилингандан кейин қабул қилинган. Икки ой ичида илк бор янги касалланиш ҳолатлари 10тадан камроқ бўлган.
Чекловларнинг юмшатилиши черковларга бориш ва спорт мусобақаларининг томошабинларсиз ўтказилишига рухсат берилишини назарда тутади.
19 апрель ҳолатига кўра, Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 10661 кишини, ундан вафот этганлар сони 234 нафарни ташкил қилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:25 / 07.05.2025