Ўзбекистон | 17:13 / 20.04.2020
12901
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзбекистон почтаси»дан замонавий, илғор ва хавфсиз хизматлар!

Фото: Ўзбекистон почтаси

Пандемия даврида ўрнатилган чекловлар сабаб етказиб бериш хизматларига эҳтиёж кундан кунга ортиб бормоқда. Маблағ зарур бўлганда эса энг мақбул ечим банк пластик карталари бўлиб қолмоқда. «Ўзбекистон почтаси» мана шундай қийин шароитларда замонавий, илғор ва хавфсиз хизматлар орқали аҳолига кўмак бериб келмоқда.

«Ўзбекистон почтаси» айни вақтда «Алоқабанк» мижозларнинг онлайн аризалари асосида Humo ва Uzcard пластик карталарини манзилларига етказиб бермоқда. Буларнинг барчаси оддий: мижоз банкнинг расмий сайти ёки телеграм бот орқали онлайн ариза беради. «Ўзбекистон почтаси» эса кўрсатиб ўтилган манзилга конвертга солинган карталарни хавфсиз кўринишда етказиб беради.

Етказиб бериш мутлақо бепул. Карта учун тўлов  картадаги маблағлардан (балансдан) ечиб олинади. Пластик карталар ҳудудига қараб 3 кундан 7 кунгача бўлган вақтда етказиб берилади.

«Ўзбекистон почтаси» ҳозиргача 300 дан ортиқ карталарни худди шу тартибда тарқатишга улгурди. Карантин даврида уйдан чиқмасдан, етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин. Асосийси, бу жуда қулай ва осон, энг муҳими мутлақо хавфсиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид