Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда фавқулодда ҳолат режими 22 майгача узайтирилди
Грузияда фавқулодда ҳолат режими 21 март куни эълон қилинганди. 14 апрель куни мамлакат бош вазири Георгий Гахария ҳукумат президентга мурожаат қилишини ва фавқулодда ҳолат режимини узайтиришни сўрашини маълум қилди.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳукуматнинг коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади.
"Мен фавқулодда ҳолатни 22 майгача узайтириш тўғрисидаги декретни имзоладим. Бизнинг умумий вазифамиз – бу синовга дош бера олиш", - деди Зурабишвили телемурожаатида.
Чоршанба куни мамлакат парламенти фавқулодда ҳолатни 22 майгача узайтириш тўғрисидаги президент декретини кўриб чиқади.
Грузияда фавқулодда ҳолат режими 21 март куни эълон қилинганди. 14 апрель куни мамлакат бош вазири Георгий Гахария ҳукумат президентга мурожаат қилишини ва фавқулодда ҳолат режимини узайтиришни сўрашини маълум қилди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Грузияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 408 та ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024