Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Сиз кимсиз?": Қизалоқ коронавирусга қарши курашда қатнашиб сочлари оқариб кетган шифокор отасини танимади
Уч ёшли қизча Уҳандан уйига қайтган шифокор отасини танимади, деб ёзмоқда Asia One.
Қайд этилишича, коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун февраль ойида Уҳанга кетган 39 ёшли шифокор яқинда уйига қайтиб келган. Икки ой давомида унинг сочлари буткул оқариб кетган. Шифокор буни беморларга қараш вақтидаги стресс билан изоҳлади.
У уйига қайтганида қизчаси танимасдан "Сиз кимсиз?" деб савол берган.
Қизча отасини таниб олиши учун бир оз вақт керак бўлган.
11 миллион киши яшайдиган Уҳан шаҳри январь ойи охирида карантинга ёпилиб, унга кириш ва чиқиш тўхтатилганди. 11 ҳафта давом этган қатъий карантиндан кейин март ойи охирида карантин чоралари юмшатила бошланди, апрель ойида эса карантин бекор қилинди ва шаҳар яна очилди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:27 / 24.10.2021