Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижликларни депортация қилиш 15 июнгача тўхтатилди
Патентлар, меҳнат қилиш учун рухсатнома, визалар, вақтинчалик яшаш рухсатномалари муддати 90 кунга узайтирилади
Россия хориж фуқароларини депортация қилишни 15 июнгача тўхтатди. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
"Россия президентининг фармонига мувофиқ, ҳозирда Россия ҳудудида бўлиб турган ва ҳужжатлари муддати тугайдиган фуқароларнинг барча ҳужжатлари амал қилиш муддати 90 кунга тўхтатилади. Яъни 15 мартдан 15 июнгача. Бу дегани, патентлар, меҳнат қилиш учун рухсатнома, визалар, вақтинчалик яшаш рухсатномалари – бу ҳужжатларнинг барчаси 90 кунга узайтирилади", - деди Казакова.
Унинг сўзларига кўра, бу давр мобайнида хорижликларга нисбатан "депортация, мамлакатдан чиқариб юбориш, реадмиссия ёки мамлакатда бўлишини истамаслик борасида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди".
Бундан ташқари, хориж фуқароларидаги мавжуд ҳужжатлар бекор қилинмайди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025