Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда коронавирусга таҳлилни бевосита дорихоналарда топшириш мумкин бўлади
АҚШнинг Нью-Йорк штатида исталган одам коронавирусга таҳлилни дорихоналарда топшириши мумкин бўлади.
Тегишли фармонни штат губернатори Эндрю Куомо имзолаган. Умумий ҳисобда янги фармон билан 5 мингга яқин маҳаллий дорихона қамраб олинади.
Ҳозирда штатда ҳар куни 20 мингга яқин одам коронавирусга таҳлиллар топширмоқда. Вирус бор-йўқлигини текшириш жойларининг кўпайиши ҳисобига Куомо кунига топшириладиган тестлар миқдорини 40 минггача етказмоқчи.
“Бизда таҳлиллар йиғиш жойлари кўпайгани сабабли, ўзини текширтирмоқчи бўлганларга талабларни камайтиришимиз мумкин бўлади”, деб айтган губернатор.
Унинг фармонига кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, полициячилар, ўт ўчирувчилар, жамоат транспорти ҳайдовчилари ва дўконлар ходимлари ўзларида коронавирус аломатлари бўлмаса-да, унга таҳлил топшира олишлари мумкин бўлади.
Айни вақтда штатда коронавирусга чалинганлар сони мамлакат бўйлаб энг юқори бўлиб, 282 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, 16599 киши коронавирусдан вафот этган. Умумий ҳисобда АҚШ бўйича коронавирусга чалинганлар сони бир миллионга яқинлашиб қолди, 580 мингдан кўпроқ одам ундан вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025