Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилоятида яна 15 бемор тузалгани ва жами тузалганлар сони 800 нафардан ошгани тўғрисида маълум қилди.
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 265 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 280 нафарга етди.
Айни вақтгача мамлакат бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 804 нафарни ташкил этмоқда.
Вирус тарқалишни бошлагандан буён 1887 кишида вирус аниқланди, шундан 804 киши соғайди, 8 киши вафот этди, 1075 киши шифохоналарда қолмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024