Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways: Ҳаммаси вазиятга боғлиқ, хорижга парвозлар 30 июндан олдин тикланиши ҳам мумкин
Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати Covid-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш доирасида хорижга авиақатновлар 2020 йилнинг 30 июнигача қадар тикланмаслиги ҳақидаги хабар бўйича аниқлик киритди.
Маълум қилинишича, авиакомпаниянинг бу хабарида авиақатновларни 30 июнга қадар тўхтатиш эмас, бу санагача бўлган давр учун авиачипталар сотишни тўхтатиш назарда тутилган.
Хорижга парвозлар ва авиачипталар сотуви тикланиш муддати коронавирус тарқалиши бўйича халқаро вазиятга боғлиқ. Агар 30 июнга қадар турли давлатлар ва Ўзбекистонда карантин бўйича чекловлар бекор қилинса, хорижий йўналишларга чипталар сотуви ҳам, авиақатновлар ҳам қайта тикланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон март ойининг иккинчи ярмидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатган эди. 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:00 / 13.05.2025
Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда
18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин
10:06 / 12.05.2025