Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда коронавирус юқтириш коэффициенти пастлигича қолмоқда
Швеция мактаб ва боғчаларни ёпмаганига қарамасдан, мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари нисбатан юқори эмас.
Швецияда коронавирус юқтириш ҳолатлари коэффициенти бир неча кундан буён пасаймоқда. Мамлакат бош эпидемиологи Андерс Тегнелл SVT телеканалига берган интервьюсида айтишича, ушбу кўрсаткич 21 апрелдан буён 1дан юқорилагани йўқ.
Агарда ушбу коэффициент 1,0дан паст бўлса, бу битта вирус ташувчи ўртача бир нафардан кам одамга касаллик юқтиришини англатади.
Швеция коронавирусга қарши курашда ғайриоддий йўл танлади. Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, қироллик ўз-ўзини изоляция қилиш ва мактаб-боғчаларни ёпишдан воз кечди. Шу билан бирга, юқори синф ўқувчилари ва талабалар ўқишни масофадан давом эттирди.
Швеция соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатда касаллик юқтириш коэффициенти апрель бошларида 1,4га тенг бўлган. 10 апрелдан 20 апрелгача ушбу кўрсаткич 1,0 даражасида сақланиб турган, 21 апрелдан эса пасая бошлаган. Ҳозирда кўрсаткич 0,85ни ташкил этмоқда.
Жонс Хопкинс университетининг маълумот беришича, Швецияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 22 082та ҳолат қайд этилган, 2669 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025