Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон хориждан юз минглаб фуқароларини қайтаришни бошлайди
Ҳиндистон хорижий давлатлардан, жумладан БААдан юз минглаб фуқароларини қайтаришни бошламоқда. 7 майдан бошлаб хориждаги ҳиндистонликлар йўловчи самолётларида ва ҳарбий кемаларда олиб чиқила бошланади.
Жумладан, БААда 200 мингдан кўпроқ ҳиндистонлик ўз юртига қайтишга рўйхатдан ўтган. Улардан чорак қисми даромадсиз қолгани сабабли уйларига қайтмоқда.
Дубайга ҳиндистонликларни қайтариш учун INS Shardul ҳарбий кемаси жўнатилган.
Таъкидланишича, рейсларга респиратор касаллик аломатлари бўлмаган йўловчилар қўйилади. Улар Ҳиндистонга келгач, 14 кунга карантинга жойланади. Ҳиндистонликларнинг ортга қайтарилиши ҳам, карантинда сақланаши ҳам пуллик бўлади.
Таъкидланишича, 7 майдан 14 майгача 12 та давлатдан 15 минг ҳиндистонликни қайтариш учун 60 та чартер рейси амалга оширилади. Қайтариладиганлар орасида хорижда коронавирус пандемияси сабабли қолиб кетган сайёҳлар билан бир қаторда ишсиз қолганлар ҳам бор.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025